Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЖССТ: "Бу тарихдаги энг йирик Эбола эпидемияси"

ЖССТ: "Бу тарихдаги энг йирик Эбола эпидемияси"

Ҳозирги Эбола эпидемияси Конго Демократик Республикасида (КДР) қайд этилган энг катта эпидемияга айланди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, 2026 йил 30 июль ҳолатига кўра, мамлакатда касалликнинг 3605 та тасдиқланган ҳолати қайд этилган, жумладан, 1587 та ўлим ҳолати қайд этилган. Умумий ўлим даражаси 44% ни ташкил қилади.

ЖССТнинг таъкидлашича, сўнгги тўлиқ ҳисобот ҳафтасида эпидемия бошланганидан бери энг кўп янги ҳолатлар ва 296 та ўлим қайд этилган.

Ташкилот инфекция "ниҳоятда тез" тарқалаётганини ва эпидемия кучайиб бораётганини таъкидлади.

КДР тарихидаги 17-чи эпидемия 15 май куни мамлакат шарқида ва Угандада бошланган. У Конго Демократик Республикасининг учта вилоятига таъсир кўрсатди.

Киритилди: 09:40 02.08.2026. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!