АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларининг Қувайт ва Баҳрайндан олиб чиқилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.
Оқ уй раҳбари Air Force One бортида журналистларга шундай деди.
"Мен бу ҳақда изоҳ беришни истамайман", деди Трамп.
Аввалроқ The Wall Street Journal манбаларга таяниб, Вашингтон Яқин Шарқдаги ҳарбий мавжудлигини қайта кўриб чиқишни бошлагани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг хабар беришича, Пентагон Ироқ, Қувайт, Иордания ва Саудия Арабистонидан саккизта Patriot ҳаво мудофааси ракета батареяларини олиб чиқмоқда. Ушбу тизимларга хизмат кўрсатган юзлаб ҳарбий хизматчилар улар билан АҚШга қайтиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Associated Press сунъий йўлдош тасвирларига таяниб, аввалроқ АҚШ денгиз флоти кемаларининг Баҳрайндаги денгиз базасидан чиқиб кетиши ҳақида хабар берган эди.