Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЖССТ 2022 йилда афғонларга ёрдам кўрсатиш мақсадларига 73% эришди

ЖССТ 2022 йилда афғонларга ёрдам кўрсатиш мақсадларига 73% эришди

Бу 14,7 миллион аҳолидан 10,7 нафарини ташкил этган бўлса, келгуси йилда сўров янада юқори – 17,6 миллион.ЖССТ 2022 йилда Афғонистон учун сўралган 250 миллион доллардан 193,2 миллион доллар йиғган.

ЖССТ 20 та ҳамкор тузилмалар билан биргаликда 27 вилоятда 17 та касалхона ва 189 та асосий тиббиёт муассасаларини молиялаштиради (иккинчиси туфайли 530 мингдан ортиқ киши тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўлди). Ҳозир уларни қишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда: ёқилғи, иситиш мосламалари, кўрпа-тўшаклар, беморлар учун озиқ-овқат сақланади. Қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 91 та устувор ҳудуд (баланд тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлар) белгиланиб, зарур дори-дармон ва тиббиёт буюмлари захираси олдиндан етказиб берилди.

Афғонистонда ҳозиргача 205 663 та тасдиқланган COVID-19 ҳолати қайд этилган.

Киритилди: 23:27 07.12.2022. Ўқилди: 1273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!