Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жота ва унинг укаси машина ичида ёниб кетган

Жота ва унинг укаси машина ичида ёниб кетган

"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота автоҳалокат сабаб вафот этган хабар берилганди. Ушбу воқеа тафсилотлари маълум бўлди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, португалиялик футболчи Диогу Жота, 28 ёш, ҳозирда "Ливерпуль" футбол клубида ўйнаётган, ҳамда унинг укаси Андре, "Пеньяфил" клубининг футболчиси, икки нафар ёш йигит бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа чоршанба куни ярим тундан сўнг А-52 трассасининг 65-километрида, Сернадилья ҳудудида содир бўлган.

Кастилия ва Леоннинг 1-1-2 оператив бўлимига воқеа ҳақида бир нечта қўнғироқлар тушган: машина йўлдан чиқиб кетиб, ёниб кетган.

Ҳодиса жойига йўл-патруль ходимлари, Самора вилояти ёнғин бригадаси, ҳамда соғлиқни сақлаш фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш маркази вакиллари етиб келган. Шу жумладан, тез тиббий ёрдам бўлими ва Момбусия тиббий марказининг дастлабки тиббий ёрдам ходимлари ҳам сафарбар этилган. Улар икки ёш йигитнинг воқеа жойида ёниб кетиб, ҳалок бўлганини тасдиқлашган".

Киритилди: 16:57 03.07.2025. Ўқилди: 2406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!