Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жорий йил бошидан ишсизлик 4,9 фоизга тушди

Жорий йил бошидан ишсизлик 4,9 фоизга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Жорий йил бошидан ишсизлик 4,9 фоизга тушди (ўтган йили 5,5 фоиз бўлган).

Айниқса, Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Ғозғон, Самарқанд, Ширин шаҳарларида ишсизлик 4 фоиздан пасайиб, илк бор “табиий ишсизлик” даражасига яқинлашди.

Эҳтиёжманд 302 минг оила камбағалликдан чиқди. Йил якунигача камбағаллик даражаси 6 фоизгача камайиши кутилмоқда (ўтган йили 8,9 фоиз бўлган).

Шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискентда камбағал оилалар сони 4,5 баробаргача камайди.

Илгари қийин аҳволда бўлган 105 минг оила даромад кўришни бошлади, камбағал оилаларнинг ўртача даромади йил бошига нисбатан 2 баробарга ошди.

Жорий йилда илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланди.

Киритилди: Бугун 16:51. Ўқилди: 162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!