Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент бозорларида видеога олиш пулли бўлди

Тошкент бозорларида видеога олиш пулли бўлди

Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли қарори билан пойтахтдаги бозорлар ва савдо мажмуаларида кўрсатиладиган бир қатор хизматлар учун янги тарифлар жорий этилди. Ҳужжатга кўра, автотураргоҳлар бўйича ҳамда тижорий суратга олиш хизматида янгиланган тўлов тартиби белгиланди.

Қарорга мувофиқ, бозорлар автотураргоҳларида енгил автомобильлар учун тўлов миқдорлари ҳафтанинг кунига қараб фарқланади. Хусусан, шанба–якшанба кунлари тарифлар оширилган:

  • 3 соатгача вақт учун 25 минг сўм,
  • 4 соатдан ортиқ вақт учун эса 50 минг сўм ундирилади.

Иш кунларида эса тарифлар пастроқ бўлиб қолмоқда. Янги тартиб бозорлар яқинидаги тирбандликни камайтириш ва автотураргоҳлар юкламасини тартибга солиш мақсадида жорий этилган.

Шунингдек, бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадларда видео ёки тасвирга олиш учун алоҳида тўлов белгиланди. Эндиликда видеоролик, реклама материали, клип ёки бошқа тижорий йўналишдаги суратга олишнинг бир соати учун 5 миллион сўм миқдорида тўлов ундирилади.

Қарорда қайд этилишича, ушбу тартиб оммавий ахборот воситалари ҳамда хорижий туристлар томонидан амалга ошириладиган суратга олиш ишлари учун қўлланилмайди — улар учун алоҳида рухсат ва тўлов талаб этилмайди.

Киритилди: Бугун 22:12. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!