Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Одатда товарларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтиш учун турли усул ва найранглар қўлланилади. Аммо, инсонни ўзини ўзи маънан таҳқирлашига олиб келувчи усулларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Тошкент халқаро аэропортида Истанбулга парвози олдидан 2 нафар йўловчининг безовталаниши бежиз эмас экан. “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган шахсий кўрик давомида, шубҳалар ўз тасдиғини топди.

Ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланишга уринган аёллардан бири 252 гр. оғирликдаги, иккинчиси эса 158 гр. оғирликдаги тилла тақинчоқларни жинсий аъзоларига яширган ҳолда, олиб чиқишга уринишгани фош бўлди.

Фақатгина шу эмас - уларнинг қўл сумкаларида ҳам божхона назоратига тақдим қилинмаган 64 гр. оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ўз саломатлигини бу зайлда жиддий хавфга қўйиш аёллар учун оғир оқибатга олиб келиши мумкин. Чунки, заргарлик буюмларининг қирралари ички аъзоларни шикастлаши орқали ички қон кетиши, органимзга инфекция тушиши каби кўнглисиз ҳолатлар ҳам содир бўлиши мумкин эди.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза – йўловчилар заргарлик буюмлари ўзларига тегишли эмаслиги ҳақида маълум қилишган. У ҳолда салкам 60 минг АҚШ доллари қийматидаги заргарлик буюмларининг ҳақиқий эгалари олдидаги қарзни энди қандай узишади?

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!