Жомбой туманида 6,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Метрологик таъминот бошқармаси, «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали мутахассислари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган «Ш.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) хатлов ўтказилди.
Ўрганиш вақтида АГТКШда ўзбошимчалик билан лойиҳа-техник ҳужжатларидан ташқари ортиқча компрессор ўрнатилгани ва ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиққан ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6 миллиард 480 миллион сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.