Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда ўғри ўқувчилар қўлга олинди

A A A
Жиззахда ўғри ўқувчилар қўлга олинди

Жиззах шаҳрида шу йил 11 август куни номаълум шахслар Обод маҳалласида жойлашган «Аср» қаҳвахонаси олдида Ў.С. томонидан қаровсиз қолдирилган Nexia автомобили юкхонасидан 2,4 миллион сўм пули, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва машина ҳужжатларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Сайдуллаев кўчасида яшовчи Жиззах транспорт саноат касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси I.А. ва Фарғона кўчасида яшовчи Тошкент темир йўллари касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Ш.Б. содир этганликлари аниқланди.

Ўғри ўқувчилар қўлга олинди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 17:57 14.08.2018. Ўқилди: 1578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар