Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида«Spark» йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Равот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Жиззах–Зомин йўлининг 6- километрида рўй берган. Аниқланишича, зоминлик С.Ж. исмли ҳайдовчи «Spark»да ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган.
Оқибатда фуқаро бош мия жароҳати ва ҳамкор жароҳатлар ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.