Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида бир гуруҳ шахслар автотранспорт воситаларини бошқаришда хавфли манёврларни бажаргани бўйича хабарлар тарқалиб, жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Шу йилнинг 27 сентябр куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида бир гуруҳ шахслар ўзига тегишли бўлган транспорт воситасини гуруҳ бўлиб ҳаракатланишда хавфли манёврларни бажаргани бўйича хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, ушбу шахсларнинг айримлари ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасдан туриб автотранспорт воситасини бошқарган.
Ушбу транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари шахсига аниқлик киритилиб, тегишли тартибда қонуний чора кўрилди.
Шунингдек ушбу шахсларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.