Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди
  • RSSTelegram

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

Daryo

O‘Lotinchaga o‘tkazing

 

USD10540.09

RUB143.85

EUR12790.4

 

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

 

+8°C

Тошкент

 

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйдиЮклаб олишGoogle play Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйдиЮклаб олишApp Store

Маҳаллий

 

18:32 Бугун 7606

Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

Жиззахда меҳмондорчилик вақтида юзага келган келишмовчилик оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 15 февраль куни соат 09:40 ларда Фориш тумани «Мустақиллик» МФЙдаги Каттасой қишлоғи ҳудудида жойлашган 74-сонли мактабнинг ёнидан 1983 йилда туғилган фуқаронинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида марҳум 14 февраль куни кечқурун ҳамқишлоғининг яшаш уйида уч киши бўлиб улфатчилик қилгани аниқланган. Маст ҳолатда бўлган оғайнилар ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал давомида меҳмонлардан бири иккинчисининг бош қисмига «нега синглим ва аёлимни ҳақорат қиласан?» дея ароқ шишаси билан урган. Шундан сўнг меҳмонлар уйларига тарқалган, бироқ йўлда жанжал яна давом этган.

Таёқ билан бош қисм ва тананинг бошқа соҳаларига етказилган жароҳат сабаб жабрланувчи ерга йиқилган. Зўравон эркак улфатини уйига олиб боришга кучи етмагани сабаб уни ҳодиса жойида қолдириб кетган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ Хоразмда ака синглисини ярим тунда манзилга олиб келиб қўйган Damas ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 19:42 20.02.2021. Ўқилди: 2978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!