Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда кўлвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

A A A
Жиззахда кўлвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда кўлвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат фуқаро Қ. Ҳ. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида жаримага тортилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан 1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Киритилди: 10:20 13.01.2025. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!