Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда кредитдан қарздор МЧЖнинг гаражи хатланди

Жиззахда кредитдан қарздор МЧЖнинг гаражи хатланди

Мазкур мулк электрон онлайн савдолар орқали сотилади.

Қарз — масъулият. У қарз берувчига ҳам, қарз олувчига ҳам бирдек тегишлидир. Агар ҳар икки томон буни англаб етмаса, мулкидан айрилиб қолиши эҳтимоли юқори.

Хусусан, суднинг "Л.Е" МЧЖ ҳисобидан ундирувчи банк фойдасига 1,2 миллиард сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли барча мол-мулк ҳамда ҳисоб рақамларига тақиқ қўйилган. Қарздорликни ўз вақтида тўлаш масаласида жамият масъуллари бир неча бор огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга тегишли Зафаробод туманида жойлашган гаров мулки — нотурар бино (гараж) хатловга олинган.

Келгусида мазкур мулк электрон онлайн савдолар орқали сотилиб, савдодан тушган маблағ ҳисобидан мавжуд қарздорлик қопланиши кўзда тутилмоқда.

Киритилди: 18:15 06.10.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!