Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди

A A A
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди

Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўли 957-километрида Faw ва Howо А7 юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 957-километрида 26 октябрь куни соат 09:30 ларда ЙТҲ содир бўлди.

1986 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Қ. бошқарувидаги Faw русумли ҳамда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. бошқарувидаги Howо А7 русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:37 28.10.2024. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!