Жиззах вилояти Пахтакор туманида ҳеч қандай ҳужжатсиз пневматик қурол олиб юрган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Пахтакор туман экология инспекцияси ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейдлари ўтказилган. Рейдлар давомида Самарқанд вилояти Қўшробот туманида туғилган, айни дамда Пахтакор тумани “Нурли Пангат” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Ҳ. ов қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қурол олиб юргани маълум бўлган.
Ушбу қурол Россияда ишлаб чиқарилган МР-512 бўлиб, унинг серия рақами — 0251232116. Фуқародан қурол тегишли тартибда расмийлаштириб олинган ва туман ИИБ топширилган.