Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда боғча директори пичоқлаб ўлдирилди

Жиззахда боғча директори пичоқлаб ўлдирилди

Ижтимоий тармоқда “Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида боғча директори пичоқлаб ўлдирилди” сарлавҳаси остида хабар тарқалмоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 август куни соат 02.30да Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.Х. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан олиб келинган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан унинг биологик ўлими қайд этилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.Х.га 5 август куни соат 00.30да унинг маҳалладоши 1989 йилда туғилган О.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан тана қисмига икки марта зарба берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Киритилди: 18:52 05.08.2023. Ўқилди: 8116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!