"Ўзэнергоинспекция" Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол туманида “А.У.Б.” оилавий корхонаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 217 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.