Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жиззах вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Жиззах вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида "Г. С" МЧЖга қарашли бинонинг газ ускуналари ҳисоблагичдан ташқари газ қувурига яширинча монтаж қилиш орқали уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 245 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:20 12.06.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!