Антиоксидантлар, витаминлар ва минералларга бой озиқ-овқатлар, шунингдек, жигар ҳужайраларининг янгиланишига ёрдам берадиган егуликлар ушбу орган саломатлиги учун фойдалидир.
Буларга қуйидагилар киради: сабзавот ва мевалар (айниқса, цитрус мевалар, резаворлар), балиқ, ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, дуккакли донлар, ёнғоқлар, сабзовотли қайнатма шўрва, помидор шарбати, зайтун мойи, кўкатлар, саримсоқ, кўк чой.
Жигар муаммолари учун тақиқланган егуликлар эса: юқори калорияли ва ёғли
гўшт маҳсулотлари, кўп қовурилган ва ҳамирли таомлар, фаст-фудлар, ўта ёғли сут, қаймоқ, твороглар, турп, оқ карам, шоколад, музқаймоқ, нордон мевалар, нон маҳсулотлари, газланган ичимликлар, қаҳва ва аччиқ қора чой.
Унутманг, муҳим аъзо саналмиш жигар тез-тез ва оз-оздан таомланишни хуш кўради. Оч юриш ва жуда тўйиб овқатланиш жигарни хафа қилади.