Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жеймс Бонднинг севгилиси ролини ижро этган актриса Клодин Оже вафот этди

A A A
Жеймс Бонднинг севгилиси ролини ижро этган актриса Клодин Оже вафот этди

Франциялик актриса ва модель Клодин Оже 79 ёшида Парижда вафот этди. Оже ўлимининг сабаби ҳозирча номаълум.

1958 йили Клодин Оже «Дунё маликаси» гўзаллик танловида Франция шарафини ҳимоя қилган.

1965 йили у «Шарсимон чақмоқ» фильмида Бонднинг севгилиси Доминик (Домино) Дерваль ролини ижро этган. Агент 007 ролини тўртинчи бор британиялик актёр Шон Коннери ўйнаган.

Шунингдек, Оже «Полиция тарихи», «Қизил ва қора», «Теримиздаги туз», «Елкадаги капалак» ва «Қонли кўрфаз» фильмларида роль ижро этган.

Киритилди: 19:10 20.12.2019. Ўқилди: 3260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!