Блогер ва боксчи Жейк Пол бир неча йил олдин ҳаётининг қийин дамлари вақтида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаганини айтди.
"Менда бутун бошли режа бор эди. Бунга ақлбовар қилмайди.
Бу даҳшатли вазият. Ўрмон билан боғлиқ ҳолат менинг фаолиятим ва даромадимни барбод қилди. Мен 30 миллион долларга яқин пул йўқотдим.
Пул бўлмаса ўзимни ёмон кўраман, бутун дунё мени ёмон кўради. Тушкунликка тушдим. Ота-онам, Логан билан муносабатим ёмонлашди. Ўзимни ҳаётнинг хатоси деб ҳис қилдим. Бутун умрим давомида яхшилик қилишга ҳаракат қилдим, бу эса якунда хеч нарса олиб келмади.
Аммо кейин ўзимга келдим ва мени мағлуб этишларига йўл қўймаслигимни англадим. Бокс - вазиятдан чиқиш учун энг яхшиси бўлди", - деди Пол.