Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Женевада Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

Женевада Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

Швейцариянинг Женева шаҳрида минглаб одамлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун йиғилди.

Parc Des Cropettesда тўпланган намойишчилар, Исроилнинг шиддатли ҳужумлари остида қолган Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун шаҳар маркази бўйлаб бир неча соат юришди.

Намойишчилар Фаластин байроқлари ва Фаластинни қўллаб-қувватловчи баннерларни кўтариб, Исроилга қарши шиорлар айтишди.

Намойишчилар Исроил томонидан Ғазода содир этилган геноцидга чек қўйиш ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилди.

Улар Ғазода кенг тарқалган очарчилик ва ўлимга жавоб бериб, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамларини зудлик билан ва узлуксиз етказишга чақиришди.

Фаоллар Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Исроилга қарши шиорлар айтишди.

Кучли полиция хавфсизлиги остида тахминан 2 соат давом этган юриш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Женева офиси олдида якунланди.

Киритилди: 01:10 11.02.2024. Ўқилди: 3213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!