Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жексоннинг "Thriller" клипидаги қора ва қизил курткаси 10 миллион доллардан ортиққа сотилиши кутилмоқда

Жексоннинг "Thriller" клипидаги қора ва қизил курткаси 10 миллион доллардан ортиққа сотилиши кутилмоқда

Поп юлдузи Майкл Жексоннинг 1983 йилда суратга олинган "Thriller" қўшиғининг машҳур клипидаги қора ва қизил чарм курткаси 7-9 декабрь кунлари Абу-Дабида аукционда сотувга қўйилади.

Бу ҳақда Julien's Auctions эълон қилди.

"Майкл Жексон: Мода мероси" мавзусидаги аукционда куртка 10 миллион доллардан ортиққа тушиши кутилмоқда.

Машҳур курткадан ташқари, Жексоннинг костюм дизайнерлари Деннис Томпкинс ва Майкл Буш томонидан яратилган саҳна либослари, клип кийимлари ва шахсий либослари ҳам аукционда сотувга қўйилади.

Қизиғи шундаки, худди шу қора ва қизил куртка 2011 йилда Калифорнияда 1,8 миллион долларга сотилган.

Киритилди: 15:25 08.10.2026. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!