Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жек Ма Хитойга қайтди

Жек Ма Хитойга қайтди

Alibaba асосчиси Жек Ма 3 йил ичида илк марта Хитойга келди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

27 март куни тадбиркор Ханчжоуда ўзи асос солган мактабга ташриф буюрган. Бу ерда у мактаб жамоаси билан учрашган. Улар билан таълим масалалари ва таълимда ChatGPT чат-ботидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Жек Ма Alibaba бош директори лавозимини тарк этган. 2019 йилда эса компания бошқаруви раислигидан кетган. Бундан олдин Bloomberg агентлиги миллиардер Хитойга қайтишни рад этгани тўғрисида хабар тарқатганди

Миллиардернинг ХХР ҳукумати билан муносабати 2020 йилда ёмонлашгач, у мамлакатни тарк этганди. Манбалар миллиардерга босим ортида шахсан Си Цзиньпин турганини айтади.

Киритилди: 23:43 27.03.2023. Ўқилди: 2282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!