Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жефф Безос ноябрь ойида Амазонънинг $2,7 миллиардлик акцияларини сотди

Жефф Безос ноябрь ойида Амазонънинг $2,7 миллиардлик акцияларини сотди

Жефф Безос ноябрь ойида Амазонънинг $2,7 миллиардлик акцияларини сотди. Бу ҳақда «Интерфакс» манбаларга таяниб, хабар бермоқда.

Компаниянинг 22 миллионга яқин акциялари сотилиб бўлди

Савдолар 2025 йил охиригача 25 миллион дона акцияни сотиш олдиндан белгиланган режалар доирасида амалга оширилмоқда. Айни пайтда тадбиркор компаниянинг 22 миллионга яқин акциясини сотиб бўлди.

Амазон капиталлашуви 37,5 фоизга ошган

Жорий йил бошида бери Безос Амазонънинг $8 миллиардлик акцияларини сотган бўлсада, у ҳали ҳам компаниянинг тахминан $220 миллиардлик акцияларига эгалик қилади. 2024 йилда Амазон капиталлашуви 37,5 фоизга ошиб, $2,17 триллионни ташкил қилди.

Маълумот учун, Жефф Безоснинг умумий бойлиги қарийб $230 млрд.ни ташкил қилиб, дунёнинг энг бой инсонлари қаторида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 01:40 14.11.2024. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!