Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026даги муваффақиятсизликдан сўнг Германия бош мураббийи истеъфога чиқди

ЖЧ-2026даги муваффақиятсизликдан сўнг Германия бош мураббийи истеъфога чиқди

Юлиан Нагельсман Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи (DFB) матбуот хизмати расман эълон қилди.

Мутахассиснинг истеъфосига терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақияциз иштироки сабаб бўлган. Нагельсман ўз баёнотида қарор қабул қилиш осон бўлмаганини, бироқ жамоага янги қон зарурлигини таъкидлади:

«Мусобақадан чиқиб кетганимиздан кейин бир неча кун давомида кўп ўйладим. Яқин инсонларим ва федерация раҳбарияти билан маслаҳатлашдим. Бу қарор мен учун осон кечмади. Мен учун доим энг муҳим масала жамоанинг муваффақияти бўлган. Бундай оғир омадсизликдан кейин жамоа ҳаммасини янгидан бошлаш имконига лойиқ», — дейди мураббий.

Нагельсман, шунингдек, мураббийлар штаби, футболчилар ва федерация ходимларига миннатдорчилик билдириб, мухлислардан узр сўради:

«Мухлисларга алоҳида ташаккур айтмоқчиман. Сизлар бизга ишондингиз, доим қўллаб-қувватладингиз. Сизларнинг умидингизни оқлай олмаганимиз ва ушбу жаҳон чемпионатида сизларга унутилмас футбол оқшомларини тақдим эта олмаганимиздан чин дилдан афсусдаман. Сизлар бундан ҳам яхшироғига муносиб эдингиз».

Эслатма

Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/16 финалида Парагвай тўсиғидан ўта олмади. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида парагвайликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, немисларни мусобақадан чиқариб юборишган эди.

Киритилди: 18:13 03.07.2026. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!