Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг қайд этди

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг қайд этди

Осиёда ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич сўнгги тури доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Эронга қарши саф тортди.

Теҳрондаги «Озоди» ўйингоҳида ўтган баҳс олдидан ҳар икки жамоа муддатдан аввал гуруҳдан кейинги босқичга йўл олиш масаласини ҳал қилган бўлса-да, баҳс муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди.

Сречко Катанец шогирдлари форсларга қарши учрашувда рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмай, гоҳида майдонда устунлик ҳам қила олишди. Биринчи бўлимда деярли яккама-якка вазиятда Остон Ўруновдан омад юз ўгирди.

Иккинчи бўлимда Элдор Шомуродов ўрнига Аббосбек Файзуллаев майдонга тушгач, ҳужумкорлик пасайгани йўқ. Аммо Эронни мухлислари қаршисида мағлуб этишнинг имкони топилмади. Тошкентдаги баҳсда бўлгани каби кучлар тенг келди – 0:0.

Шу тариқа, Эрон ва Ўзбекистон E гуруҳини 14тадан очко билан якунлаб, форслар пешқадам сифатида, вакилларимиз эса 2-ўрин билан ҳал қилувчи босқичга йўлланма олди.

Киритилди: 00:17 12.06.2024. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!