ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичининг 8-туридан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон учрашуви якунланди. Баҳсда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.
Вакилларимизнинг голларига Ҳожимат Эркинов (16) ва Аббосбек Файзуллаев (53) муаллифлик қилди. Мезбонлардан Меҳди Тареми дубль (52, 83-дақиқаларда) қайд этди.
Эрон 20 очко билан ЖЧ-2026 масаласини ҳал қилди. Ўзбекистон 17 очко билан иккинчи ўринда.