Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 23 тага етди

ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 23 тага етди

Африкада ЖЧ-2026 саралаш босқичи "C" гуруҳидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоа аниқ бўлди. Бу — Жанубий Африка Республикаси.

Сўнгги тур олдидан ушбу гуруҳда Бенин етакчи бўлиб турганди. 3-ўриндаги Нигерия ўз майдонида Бенинни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада бу жамоаларнинг очколари 17 тага етди. 15 очко тўплаб турган ЖАР эса бугун Руандани 3:0 ҳисобида мағлуб этди ҳамда 18 очко билан гуруҳ ғолибига айланди.

ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 23 тага етди

Мундиалда иштирок этадиган жамоалар сони 23 тага етди:

1. АҚШ (мезбон)
2. Мексика (мезбон)
3. Канада (мезбон)
4. Япония
5. Янги Зеландия
6. Эрон
7. Аргентина
8. Ўзбекистон (дебют)
9. Жанубий Корея
10. Иордания (дебют)
11. Австралия
12. Бразилия
13. Эквадор
14. Уругвай
15. Колумбия
16. Парагвай
17. Марокаш
18. Тунис
19. Миср
20. Жазоир
21. Гана
22. Кабо-Верде (дебют)
23. Жанубий Африка Республикаси

Киритилди: 23:18 14.10.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!