Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026'да келишилган ўйинлар бўлдими? ФИФА ва экспертлар хулосаси эълон қилинди

ЖЧ-2026'да келишилган ўйинлар бўлдими? ФИФА ва экспертлар хулосаси эълон қилинди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги Жаҳон чемпионатида келишилган ўйинлар ва шубҳали пул тикиш фаоллиги белгиларини топмади.

ЖЧ-2026'да келишилган ўйинлар бўлдими? ФИФА ва экспертлар хулосаси эълон қилинди

Бу ҳақда “SBC News” хабар бермоқда.

Ташкилотнинг махсус ишчи гуруҳи турнирнинг барча 104 та ўйинини текшириб чиқди. Экспертлар букмекерлик ҳисоботлари ва ставкалар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, сўнг уларни мониторинг иштирокчиларидан олинган ахборотлар билан солиштиришди.

Ишчи гуруҳ таркибига УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ, Осиё ва Африка футбол конфедерациялари, шунингдек, ФҚБ (ФБР), Интерпол, БМТ, Европа Кенгаши ва Sportradar вакиллари кирди.

Текширув якунларига кўра, ставкаларнинг ўйин натижаларига эҳтимолий таъсири билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмади.

Киритилди: 17:22 24.07.2026. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!