Жазоир парламентининг қуйи палатаси пайшанба куни Жиноят кодексига қасддан ўт қўйиш ва болаларни ўғирлаш учун ўлим жазосини жорий қилувчи тузатишларни маъқуллади.
Қонун лойиҳаси президент Абделмаджид Теббун номидан август ойида содир бўлган ўрмон ёнғинлари натижасида ҳаёт ва мулк йўқотилишига сабаб бўлганидан кейин тайёрланган.
Ўлим жазоси ўрмонлар ва далаларни қасддан ўт қўйиш, шунингдек, давлатга хиёнат, жосуслик ёки уюшган жиноятчилик доирасида чет эллик томонлар манфаатларини кўзлаб давлат ёки хусусий мулкни йўқ қилиш учун таклиф этилади. Ушбу чора жамоат хавфсизлигини, миллий бирликни, иқтисодий ва экологик барқарорликни бузишга қаратилган ҳаракатлар учун ҳам назарда тутилган.
Ўзгартиришлар бола ўғирлаш учун ўлим жазосини жорий қилади. Агар жиноят қийноқлар, жинсий зўравонлик ёки шафқациз муомала билан бирга бўлса, алоҳида-алоҳида қаттиқроқ жазо назарда тутилган. Болаларга ўт қўйиш ва тажовуз қилишда айбланган шахсларга кодексда назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмайди.
Қонун лойиҳаси кучга кириши учун парламент юқори палатаси аъзоларининг тўртдан уч қисми томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Кейин президент уни имзолаши керак, шундан сўнг ҳужжат расмий газетада эълон қилинади.
Жазоир қонунчилигида ўлим жазоси сақланиб қолган, аммо 1993 йилдан бери қатл қилинмаган.
Мамлакатнинг шарқий вилоятларида 27-30 август кунлари йирик ёнғинлар содир бўлди. Ички ишлар вазири Саид Сайюднинг сўзларига кўра, 12 киши ҳалок бўлган.