Араб давлатлари орасида Исроил ҳужум қилишга журъат эта олмайдиган ягона давлат бу Жазоир, деб ёзади Американинг Military Watch нашри.
Сабаб — унинг Россия ва Хитой қуролларига асосланган мустақил ҳаво мудофаа тизимидир. Хусусан Жазоир Россиянинг С-300 ва С-400 мажмуаси ҳамда Хитойнинг HQ-9 мудоффа тизимларига эга. Шунингдек мамлакат ҳаво кучлари таркибида 70 дан ортиқ Су-30М ва энг сўнгги авлод Су-35 қирувчи самолётлари бор, дейилади мақолада.
Исроилнинг Қатар, Эрон, Ливан ва Яманга берган зарбалари ушбу давлатларнинг ҳаво мудофаа тизими заифлигини намойиш қилди.
Саудия Арабистони, Миср ва Иордания каби давлатлар эса асосан Ғарбдан қурол яроғ харид қилади. Ғарб қуроллар эса кўпинча турли сиёсий ва техник чекловлар билан бирга келади.