Жазоир президенти Абдулмажид Теббун Ҳурмуз бўғози атрофидаги вазиятни ҳал этиш бўйича воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди.
Теббуннинг таъкидлашича, Жазоир Ҳурмуз бўғозидаги инқирозда ҳеч бир томон билан қарама-қарши позицияда эмас ва мамлакат кемалари ушбу йўналиш орқали муаммосиз ҳаракатланмоқда.
«Жазоир Ҳурмуз бўғози масаласида ҳар қандай воситачиликка тайёр», — деди президент.
Теббун, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини Африка давлатларининг ички ишларига аралашиш ва қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблади.
Жазоир президенти мамлакат Ҳурмуз бўғози атрофидаги можарога аралашмаётганини ва тинчликпарвар позицияни эгаллаётганини таъкидлади.