Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жавоҳир Синдаровнинг Магнус Карлсенга қарши ярим финал учрашуви якунланди

Жавоҳир Синдаровнинг Магнус Карлсенга қарши ярим финал учрашуви якунланди

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Finals турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ярим финалга қадар муваффақиятли етиб келди. У ярим финалда дунё рейтинги етакчиси Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди.

Асосий партияларда томонлар 1 мартадан ғалаба қозонишди. Тай-брэйкда эса афсуски Жавоҳир имкониятни бой берди.

Энди гроссмейстеримиз 3-ўрин учун германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суради. Кеймер иккинчи ярим финалда Левон Аронянга имкониятни бой берди.

3-ўрин учун баҳс эртага ўтказилади.

Киритилди: 23:30 10.12.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!