Жавоҳир Синдаров йил охирида жаҳон чемпионлиги учун курашади.
FIDE 2026 йилда жаҳон чемпиони унвони учун бўлиб ўтадиган ўйин саналарини расман эълон қилди. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров 23 ноябрдан 17 декабрга қадар амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) билан баҳс олиб боради.
Мусобақа ўтказиладиган шаҳар ҳозирча аниқланмаган. FIDE аризаларни 31 майгача қабул қилади.
Бу шахмат тарихидаги энг “ёш” финал бўлади. Учрашув бошланишида ҳар икки гроссмейстер атиги 20 ёшда бўлади.
Спорт тадбирининг умумий бюджети 8,5 млн долларга баҳоланмоқда, минимал мукофот жамғармаси эса 2,5 млн долларни ташкил этади.