Маълумки, айни пайтда ёзги трансфер ойнаси бошланди. "Сўғдиёна" ушбу давр мобайнида таркибни бир нечта тажрибали футболчилар билан кучайтиришни мақсад қилган.
Иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан жиззахликлар бир ярим йиллик меҳнат шартномаси имзолади.
Маълумот учун: Жасур Жалолиддинов профессионал фаолияти давомида қуйидаги клублар сафида тўп тепган:
▪️ Бунёдкор
▪️ Локомотив Москва (Россия)
▪️ ФК Тамбов (Россия)
▪️ Андижон
▪️ Локомотив Тошкент
▪️ Қайрат (Қозоғистон)
▪️ Олимпик
▪️ Нефтчи
▪️ Сумгаит (Озарбайжон)
Жасур Ўзбекистон U-19, U-21 ва U-23 терма жамоаларида 40 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 11 та гол муаллифи бўлган.
Миллий терма жамоа сафида эса у илк ўйинини 2020 йил 23 февраль куни Беларусга қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) ўтказган.
Шунингдек, Жасур U-23 жамоаси таркибида 2024-йилги Осиё Кубоги финалига қадар етиб бориб, Париж–2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган.