Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жарималар ва тўловлар миқдори ошадими? Контракт пули-чи?

Жарималар ва тўловлар миқдори ошадими? Контракт пули-чи?

1 майдан базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўмдан 980 минг сўмга оширилди.

Бу дегани БҲМга қараб тўланадиган жарималар, тўловлар миқдори ҳам ошади.

1 майдан ўзгарадиган жарималар миқдори билан танишинг.

– Камар тақмаслик - 165 000 (82 500) сўм
– Техник кўрик, аптечка - 165 000 (82 500) сўм
– Ҳужжатсиз бошқариш - 330 000 (165 000) сўм
– Суғуртасиз ҳайдаш - 330 000 (165 000) сўм
– Қизилда ўтиш - 660 000 (330 000) сўм
– Нотўғри парковка - 660 000 (330 000) сўм
– Телефонда гаплашиш - 990 000 (445 000) сўм
– Рақамсиз ҳайдаш - 1 650 000 (825 000) сўм
– Тезликни ошириш (20 км/с) - 330 000 (165 000) сўм
– Тезликни ошириш (20-40 км/с) - 1 650 000 (825 000) сўм
– Тезликни ошириш (+40 км/с) - 2 970 000 (1 485 000) сўм
– Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3 300 000 (1 650 000) сўм
– Маст ҳолда ҳайдаш - 8 250 000 (4 125 000) сўм ёки 3 йилгача «права»дан маҳрум қилиш
– Рухсатсиз тонировка - 8 250 000 (4 125 000) сўм.

Қавс ичида 15 кун ичида тўланганда 50 фоизлик чегирма кўрсатилган.

Талабаларнинг тўлов-контракти ошадими йўқми, ҳозирча номаълум.

Киритилди: 22:02 28.03.2023. Ўқилди: 5091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!