Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жарима балларидан онлайн хабардор бўлиш имконияти яратилди

Жарима балларидан онлайн хабардор бўлиш имконияти яратилди

Хабарингиз бор, 1 июндан бошлаб қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланди .

Фуқаролар мазкур амалиётни энди онлайн назорат қилиши мумкин. Эндиликда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисидаги маълумотни my.gov.uz (https://my.gov.uz/uz/service/1238) ёки "Safe ROAD YHXX" иловаси (https://t.me/YHXX_UZ/44529) орқали онлайн олиш имкони мавжуд.

Таъкидланишича, маълумотда тўпланган жарима балли, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.

Киритилди: 18:31 02.06.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!