"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди. Суд уни оммавий тадбирда ҳавога ўқ узгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Малеманинг адвокатлари қурол аслида "ўйинчоқ" бўлганини даъво қилиб, ҳукм устидан апелляция беришди.
Агар жазо ўз кучида қолса, 45 ёшли сиёсатчи парламентдаги ўрнидан ва сиёсий таъсиридан маҳрум бўлиши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу воқеа мамлакатдаги тўртинчи йирик партия ҳисобланган EFF учун жиддий инқирозни келтириб чиқаради, чунки партияда Малеманинг ўрнини босадиган ворис йўқ.