Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) маълумотларига кўра, мутахассислар инсон миясига кириб борадиган Negleria Fowler турига мансуб амёба билан касалланган биринчи ҳолатни аниқладилар.
Хабар қилинишича, бемор 10-декабрь куни Жанубий Кореяга қайтгунга қадар тўрт ой Таиландда бўлган, у ерда бош оғриғи, иситма, қусиш, нутқ функциясининг бузилиши ва бошқалар каби аломатларни кўрсатиб, 21 декабрь куни вафот этган. Соғлиқни сақлаш органлари қўшимча текширувлардан сўнг у Negleria Fowler амёбаси билан касалланганлигини тасдиқлади.