Жанубий Кореянинг Шимолий Чолла провинциясида 25-Жаҳон скаутлар анжумани очилиш маросимида жазирама туфайли жабрланган жами 108 киши шифохоналарга етказилди, дея хабар беради Yonhap агентлиги.
Чоршанба оқшомида «Ёшлар учун маданий олимпиада» деб номланган глобал тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу йил 158 мамлакатдан 43 000 га яқин ёш скаутлар мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилида бўлиб ўтган тадбирга тўпланишди.
Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, жами 108 нафар иштирокчи жазирама иссиқдан жабр кўрган. 31 киши бош оғриғи ва қорин оғриғи шикоятлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Икки киши ҳали ҳам тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.
Ташкилий қўмита лагер ҳудудидаги беморларни парвариш қилиш учун қўшимча тиббиёт ходимлари – 30 нафар шифокор ва 60 нафар ҳамширани олиб келишини ва ўрин-жойлар сонини 220 тага етказишини айтди. Айни пайтда бу ерда 70 та ўрин мавжуд.
Маълум қилинишича, тадбирнинг якуний қисмига оз вақт қолганда бир неча киши ҳушидан кетган. Ўт ўчирувчилар ҳодисани тўхтатишни талаб қилишди.
Кейинчалик ташкилий қўмита вакиллари скаутларни ғайритабиий иссиқликдан ҳимоя қилиш учун қўшимча чоралар кўришга ваъда беришди.
Провинцияда иссиқ ҳаво анжуман охиригача давом этиши кутилмоқда. Шимолий Чолла провинциясининг 14 тумани, жумладан, Буанда аномал иссиқлик бўйича огоҳлантириш эълон қилинади.