Корея ҳукумати Хитойнинг Сариқ денгизда икки давлатнинг эксклюзив иқтисодий зоналари кесишган ҳудуддан кемалар ўтишини тақиқлаш қароридан хавотирда.
Бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Ёнҳап агентлиги хабар берди .
“Ўтиш чора-тадбирлари зонаси” доирасида кемаларсиз зонанинг белгиланиши хавотирга сабаб бўлмоқда. Чунки бу навигация эркинлигига кераксиз чекловлар қўяди", деди Сеул.
Жанубий Корея ўз позициясини Пекинга дипломатик каналлар орқали етказди. Агентликнинг таъкидлашича, Корея расмийлари бундай ҳаракатлар халқаро денгиз қонунчилигини бузганлигини текшириш ниятида.