Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея Ўзбекистон чиқиндиларни қайта ишлаш саноатига салкам 7 миллион доллар сармоя киритади

Жанубий Корея Ўзбекистон чиқиндиларни қайта ишлаш саноатига салкам 7 миллион доллар сармоя киритади

Корея Экологик саноат ва технологиялар институти (КЕИТИ) Ўзбекистонда 6,6 миллион долларлик грант лойиҳасини амалга оширмоқда , унинг доирасида мамлакатимизда бешта янги полигон пайдо бўлади, Жиззах вилоятида чиқиндихона газини йиғиш тизими қурилади.

Институт томонидан Жиззах вилоятида қуввати 500 кВт-1 МВт бўлган чиқиндихона газини йиғиш иншооти ва унга олиб борувчи тизим қурилади. Шунингдек, қуввати кунига беш тоннадан ўн тоннагача бўлган тиббий чиқиндиларни ёқиш заводи қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, лойиҳада бешта чиқиндихона ва олтита чиқинди ташиш стансияси қурилиши кўзда тутилган.

Киритилди: 08:45 29.05.2023. Ўқилди: 1594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!