Хавфсизлик масалалари бўйича масъул олий вакилларнинг 13-халқаро йиғилишига 150 дан ортиқ мамлакатлар ва 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар таклиф этилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати маълум қилди , деб хабар беради “ТАСС” .
Форум 27-29 май кунлари Москвада Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу раислигида бўлиб ўтади . Таъкидланишича, таклифномалар Жаҳон Жануби ва Шарқи давлатлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ), шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (ОДКБ) аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ халқаро ташкилот раҳбарияти таклиф этилди.
Департамент матбуот хизматининг қайд этишича, форумда хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.