Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жанубий Корея разведка хизматининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Жанубий Корея разведка хизматининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Жанубий Корея разведка хизматининг собиқ раҳбари Чо Тхе Ён 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш иши бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Терговга кўра, у собиқ президент Юн Сок Ёлнинг ноқонуний ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган бўлиши мумкин.

Аввалроқ ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлга нисбатан бешта айблов қўйилган эди. Хусусан, у Вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳуқуқларини бузиш ва КХДР билан можарони қўзғатишга уринишда айбланмоқда.

Собиқ президентни ҳибсга олиш буйруғи, у далилларни йўқ қилиши мумкинлиги эҳтимоли туфайли чиқарилган. Юн Сок Ёл эса айбловларни рад этиб, ҳарбий ҳолатни парламент талаби билан бекор қилганини айтмоқда.

Киритилди: 23:15 13.11.2025. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!