Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Юн Сек Ёлни давлатга хиёнат қилишда гумонланувчи деб топди

Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Юн Сек Ёлни давлатга хиёнат қилишда гумонланувчи деб топди

Президент Юн Сеок Ёл давлатга хиёнат қилишда айбланиб, гумонланувчи деб эълон қилинди, деди прокурорлар. Бу хақда Ёнҳап агентлиги хабар берди .

«Кўплаб шикоятлар келиб тушди ва протседура бўйича текширувлар олиб борилмоқда», деди ўтган ҳафта Юннинг қисқача ҳарбий ҳолат эълон қилгани бўйича махсус тергов гуруҳини бошқарган Пак Се Хюн.

Паркнинг айтишича, прокурорлар Юнга нисбатан давлатга хиёнат ва ваколатни суиистеъмол қилиш айбловларини текширмоқда.

Жанубий Корея президенти 3 декабрь куни ҳарбий ҳолат эълон қилиб, парламент, партиялар ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини тақиқлади. Тез орада парламент аъзолари бу қарорга қарши овоз беришди. Унинг биноси яқинида намойишчилар хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар билан тўқнашган. Олти соатдан кейин ҳарбий ҳолат бекор қилинди.

7 декабрь куни Жанубий Корея парламенти кворум бўлмагани учун импичмент таклифига овоз бера олмади . Ҳукмрон партиянинг 105 нафар депутати зални тарк этди.

Киритилди: 14:16 08.12.2024. Ўқилди: 1386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!