Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея президентига қарши импичмент бўйича овоз бериш санаси маълум бўлди

Жанубий Корея президентига қарши импичмент бўйича овоз бериш санаси маълум бўлди

Парламент 6-7 декабрь кунлари президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент лойиҳасини овозга қўйиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.

“Президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент лойиҳаси эртага парламентда тақдим этилади ва у бўйича овоз бериш 6-7 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган”, деб ёзади агентлик.

Агентлик маълумотларига кўра, партия раҳбарияти президентнинг ҳарбий ҳолат эълон қилганига нисбатан жамиятда салбий кайфият кучайган бир шароитда импичмент жараёнини тезлаштиришга қарор қилган.

Парламент импичмент лойиҳасини тақдим этиш учун 5 декабрь куни ярим тунда йиғилиши керак. Импичмент лойиҳаси тақдим этилгандан сўнг, овоз бериш 24 соатдан кейин, лекин 72 соатдан кечиктирмасдан ўтказилиши керак, деб хабар беради ria.ru.

Киритилди: 14:51 04.12.2024. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!