У бу таклифни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқи давомида билдирди.
Ли Чжэ Меннинг сўзларига кўра, биринчи босқичда КХДР ядровий қурол ва ракета салоҳиятини янада ривожлантиришни тўхтатиши керак. Ўрта муддатда эса бу салоҳиятларни қисқартириш, узоқ муддатли мақсад сифатида Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш кўзда тутилади.
Жанубий Корея президенти АҚШ ва КХДР ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни қайта тиклашни ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, Сеул музокаралар каналини очиш ва уни доимий қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ли Чжэ Мен, шунингдек, 1950–1953 йиллардаги Корея уруши якунланган сулҳ ўрнига ярим оролда доимий тинчлик тизимини яратиш зарурлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, бундай мулоқот томонлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ва Шимоли-Шарқий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.