Жанубий Корея президенти девонининг барча ходимлари истеъфога чиқди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Бугун эрталаб пойтахт Сеул ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида президент истеъфосини талаб қилувчи намойишлар бошланди.
Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи мухолифатдаги Демократик партия депутатлари, агар президент Юн Сок Ёлнинг ўзи истеъфога чиқмаса, импичмент жараёнини бошлашларини билдиришди.
Импичмент эълон қилиш учун уни мамлакат Миллий ассамблеясининг 300 нафар депутатидан 200 нафари қўллаб-қувватлаши керак. Ҳозирда мухолифат парламентнинг 170 ўрнини назорат қилади.